Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Бош прокуратураси ногиронлиги бор шахсларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳақидаги Президент фармони лойиҳасини эълон қилди, деб ёзади «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Ҳужжатга мувофиқ, «ногирон» терминини «ногиронлиги бор шахс»га алмаштириш, «Ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон томонидан БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари ҳақидаги конвенцияси ратификация қилиниши масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда. 3 декабрни (Халқаро ногиронлар куни) Ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш куни деб эълон қилиш таклиф этилмоқда. Ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тузиш кўзда тутилган.

Ҳужжат Ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ва уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси кафолатини кучайтириш чора-тадбирлари дастурини ўз ичига олади.

2018 йил 1 январдан ногиронликни қайд этиш масаласи бўйича фуқаролар ва ваколатли органлар ўртасидаги муносабатларнинг электрон тартибини жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар