Давоми: МБ раиси ўринбосари Шуҳрат Атабаев: Банк ходимларини пахта теримига чиқаринглар, деган топшириқ йўқ
26 сентябрь чиқарилган хатнинг сурати ижтимоий тармоқларда, Telegram мессенжерида тарқалиб кетган. «Kun.uz» нашри эса бир-биридан мустақил икки манбадан факс орқали қабул қилинган шундай хатнинг суратларини олгани ҳақида хабар берди.
Хатда тижорат банклари бошқаруви раислари ва Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқларидан 2017 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга кўмаклашиш мақсадида банкнинг ҳудудий филиалларида ишлаётган ҳар бир ходим 5 нафардан теримчини пахта йиғим-теримига жалб этиши сўралган.
Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ. Хат «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» грифи билан чиқарилган бўлиб, МБ матбуот хизмати бундай грифли маълумотлар бўйича ахборот бермайди.
Изоҳ (0)