26–27 сентябрь кунлари Тошкентда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистоннинг олий ва касб-ҳунар таълими бўйича мутахассислари учрашуви бўлиб ўтмоқда. Учрашувда таълим сифатини таъминлаш, аккредитация ва миллий квалификацион талаблар сингари масалалар муҳокама қилинади, деб хабар беради UzDaily.
Тадбир Евроиттифоқ томонидан молиялаштирилаётган «Марказий Осиё таълим платформаси» дастури томонидан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шунингдек, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегация томонидан ташкил этилди. У минтақада ташкил этилган шу турдаги тадбирларнинг давоми ҳисобланади. Тегишли тадбирлар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ўтказиб бўлинди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Евроиттифоқ билан тажриба алмашиш йўли билан минтақада таълим соҳасининг профессионаллашуви ва модернизациясини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Учрашувнинг биринчи кунида асосий эътибор миллий квалификацион меъёрлар масаласига қаратилди. Иштирокчилар Ўзбекистон, Польша, Латвия ва Руминиядаги вазиятни қиёслаб, муҳокама қилади.
Иккинчи кун сифат ва аккредитацияни таъминлаш масалаларига бағишланади.
Изоҳ (0)