Россия қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар россиялик ишлаб чиқарувчилар томонидан шакар экспорти ҳақидаги битимни имзолади, деб ёзади «Коммерсантъ».
Россия томони ташаббусини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўллаб-қувватлади ва шакар «етказиб бериш узоқ муддатли асосда амалга ошиши»га ишонч билдирди. Битимни Россия шакар ишлаб чиқарувчилар иттифоқи ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» давлат компанияси имзолади.
Шунингдек, Россия қишлоқ хўжалик вазирлиги маълум қилишича, яна иккита ҳужжат имзоланган, булар — Россия картошка иттифоқи, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ва Қирғизистон саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ҳамда Россия картошка иттифоқи ва Ўзбекистоннинг Sanray Agro Plus компанияси ўртасида Ўзбекистон ҳудудида уруғлик картошкани етиштириш бўйича марказ яратиш бўйича ҳамкорлик ҳақидаги битим.
Изоҳ (0)