Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Аксавли Тумишева ва Алия Юнусова Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисидаъги қонуни 7-моддасига ўзгариш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасига изоҳ берди. Бу ҳақда Norma маълум қилди.
Амалдаги қонунга биноан, табиий монополиялар субъектлари маҳсулотлари (ишлари, хизматлари) нархлари (тарифлари) ваколатли орган томонидан бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги қарорига кўра эса, монополист корхоналар нархлари (тарифлари) лойиҳаси бир ой давомида ўрганиб чиқилади.
Табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёни деярли бир хил эканлигини инобатга олиб, ваколатли орган томонидан табиий монополиялар субъектлари тақдим этадиган нархлар (тарифлар) лойиҳаларини кўриб чиқиш учун 1 ой муддат белгилаш таклиф этилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тақдим этилаётган молиявий ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари, шунингдек, табиий монополиялар субъектлари маҳсулотлари (ишлари, хизматлари) нархлари (тарифлари) сезиларли ошишига олиб келувчи омилларни синчиклаб ўрганиш имкониятини яратиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)