Мехико маъмурияти ҳалокатли зилзиладан сўнг Мексиканинг пойтахт шаҳри қайта тикланишини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шаҳар мэри Мигель Анхель Мансера имзолаган режага мувофиқ, яшаш жойлари вайрон бўлишининг уч категорияси жорий этилади — яшил (минимал зарар кўрган), сариқ (яшаб бўлмайди, тикласа бўлади) ва қизил (бино бузиб ташланади).
«Мехико трансформацияси ва тикланиши режасини имзоладим, фуқаролик жамияти кучи бизни қўллаб-қувватлайди», — деб ёзди Мансера Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)