Фуқароларига АҚШ ҳудудига кириш ман этилган давлатлар рўйхатини тузиш «руҳий ва сиёсий террорчилик» ҳисобланади. Бу ҳақда Венесуэла ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Бундай рўйхатлар тузилиши халқаро ҳуқуқ меъёрларига мутлақо зид ҳисобланади», — дейилади вазирлик баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ҳудудига кириши чекланадиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди: унга Венесуэла, КХДР ва Чад қўшилди. Аввалгидек, тақиқ Эрон, Яман, Ливия, Сурия ва Сомали фуқаролари учун амал қилади. Мамлакатлар рўйхатидан Судан олиб ташланди.
Изоҳ (0)