Twitter раҳбарияти нима сабабдан АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Кореяга нисбатан билдириб ёзилган таҳдидли твитини ўчирмаслигига изоҳ берди, деб хабар қилди TJournal.
Аввалроқ, КХДР Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президентининг твитини «урушнинг эълон қилиниши» билан тенглаштириб, қарши чоралар кўришга ваъда берганди.
Ижтимоий тармоқда кўрсатилишича, Трампнинг твити «жамоат манфаатлари»ни намоён қилган ва «ахборотнинг муҳим манбаси» ҳисобланади.
«Биз барча аккаунтларимизга нисбатан бир хил қоидаларга амал қиламиз ва ёзилган твитлар бизнинг қоидаларимизни бузган ёки бузмаганлиги омилларини кўриб чиқамиз».
«Twitter шаффоф бўлишга ҳамда одамларга дунёда бўлаётган воқеалар ҳақида ахборот беришга ҳаракат қилади».
24 сентябрь куни Трамп КХДР ташқи ишлар вазирининг БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишидан сўнг жавоб твитини ёзган эди. Унда президент Шимолий Кореяга таҳдид қилган.
«Ҳозиргина Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг БМТдаги нутқини тингладим. Агарда у «Кичкина ракета-одамнинг» фикрларини (Ким Чен Ин) баён этса, улар узоққа бормайди».
Америкалик журналистлар Трампни Twitter орқали очиқ таҳдид қилганлиги учун тандиқлар остида қолдирди.
25 сентябрь куни КХДР Трампнинг ижтимоий тармоқдаги твитини «АҚШ томонидан урушнинг эълон қилиниши» дея баҳолаб, эндиликда Америка самолётлари ўзларининг ҳаво майдонларидан ўтмаса ҳам уларни уриб туширишга ваъда берди.
Изоҳ (0)