Лондон метрополитенининг «Тауэр хилл» бекатида портлаш рўй берди. Портлаш кучсиз бўлса ҳам, йўловчилар орасида саросима келтириб чиқарди, деб хабар беради «Интерфакс».
Британия транспорт полицияси баёнотига кўра, вагонда мобил телефонни қувватлантириш ускунаси қизиб кетиб, портлаган, бунинг оқибатида бошланган саросимада беш киши, шу жумладан, аёллар ва болалар жабрланган.
Полициячилар портлаш ҳеч қандай гумон келтириб чиқармаганини маълум қилди, шунга қарамай, бекатда эвакуация ўтказилди.
15 сентябрь куни Лондон метросининг «Парсонс грин» бекатида рўй берган портлаш оқибатида 29 киши жароҳат олган эди. Шу пайтгача портлашда гумондор етти киши ушланди.
Изоҳ (0)