Туркманистон пойтахтида давом этаётган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг 1 та олтин медали тортиб олинди. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри маълумот берди.
100 килограммдан ортиқроқ бўлган самбочилар мусобақасида ўзбекистонлик Олим Худойқулов олтин медални қўлга киритганди. Финалда у туркманистонлик Зафар Мадаминовга қарши гиламга чиққан бўлиб, кураш 5:5 ҳисобида якунланган, Олим Худойқулов фаоллиги эвазига ғолиб деб топилганди.
Кейинроқ мусобақа расмий сайтида вазият ўзгартириб қўйилди. Унда олтин финалда жанг қилган мезбон спортчи Зафар Мадаминовга ёзилганди.
Айни вақтда Туркманистон делегацияси 85 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаб турибди. Хитойда 35 та, Эронда 26 та олтин бор. 23 та олтини бор Ўзбекистон ҳозирча 4-ўриндан жой олган.
Изоҳ (0)