Сурия ҳукумати келгуси ой охирига қадар мамлакатдаги барча нефть ва газ конлари устидан назоратни тиклаш ниятида. Бу ҳақда Дамашқнинг Хитойдаги элчиси Имад Мустафо Global Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Охирги икки ой мобайнида йирик нефть конларининг аксарияти устидан назоратни тикладик. Келгуси ой охиригача мамлакатдаги нефть ва газ конлари 100 фоиз Сурия ҳукумати қўлига ўтишига ишончимиз комил», — деди Имад Мустафо.
Элчига кўра, Сурия расмийлари мамлакат инфраструктурасини тиклаш лойиҳаларини ишлаб чиқишга киришган.
Изоҳ (0)