Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўтган йили АҚШ армияси томонидан чиқарилган «Россиянинг янги авлод ҳарбий иши бўйича қўлланма» Қўшма Штатлар давлат сиёсатига тааллуқли эмас. Бу ҳақда Пентагон вакили Адриан Рэнкин-Геллоуэй маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий хизматлар қошида ҳарбий коллежлар, тадқиқот ва таҳлилий марказлар, шунингдек, янги ғояларни ишлаб чиқадиган ҳамда миллий хавфсизлик ва мудофаага алоқадор масалаларни ўрганиш билан шуғулланадиган бошқа тизимлар бор. Улар мавжуд базани тўлдиришга интилиб тез-тез мақолалар чоп этади, бироқ ҳукуматнинг расмий сиёсатини ифода этмайди. Гап кетаётган маълумотнома ҳам шундай ишлардан бири», — таъкидлади Рэнкин-Геллоуэй.

Рисола ўқув қўлланмаси эканлиги ва АҚШнинг амалдаги доктринаси бўлишга даъво қилмаслиги ҳужжатнинг ўзида ҳам билдирилган. Шу тариқа, унинг жорий кўрсатмалар ёки ўрнатилган стандартларнинг ўрнини босиши кўзда тутилмаган. 

Маълумот учун, мазкур қўлланмада Россия замонавий можароларда фойдаланиши мумкин бўлган қурол-аслаҳа фотолари чоп этилган. Шунингдек, Россия армиясининг энг заиф нуқталари кўрсатиб ўтилган. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар