Одатда болаларнинг бир-иккита ўзлари севган, бирга ухлайдиган ва бирга ўйнайдиган юмшоқ ўйинчоқлари бўлади ва бошқасининг уларга унчалик кераги бўлмайди. Агар бу бизнинг рўйхатимиздаги ўйинчоқлар бўлмаса. Демак:
№1: Мусиқали ўйинчоқ
Ўйинчоқ телефон, мусиқа асбоби, планшет ёки куйловчи мультфильм қаҳрамони – бу «мусиқали» рўйхатдагиларнинг бирортаси кичкинтойга албатта ёқиб қолади ва уни бир қанча вақт чалғитади. Бундан ташқари тугмачали ўйинчоқларнинг ҳаммаси боланинг ҳаракатланиши ва мувофиқлигини ривожлантиради.
№2: Сортер
Улар ҳар хил шаклларда, рангларда ва ўлчамларда; юмшоқ ва қаттиқ, товуш ва ёруғликлар чиқарадиган ва бошқа хусусиятларга эга бўлади. Сортерларнинг асосий вазифаси — болага шаклларни, рангларни фарқ қилишга ёрдам бериш, уларнинг номларини катталар ёрдамида ёдлашга ўргатиш ҳисобланади.
№3: Конструктор
Энг яхши ривожлантирувчи ўйинчоқлардан бири. Танлов оддий пластмасса ёки ёғоч кубиклар ва цилиндрлардан бошланади ва Lego услубидаги турли хил шакллар ва ўлчамлардаги тўпламлар билан давом этади. Ҳар қандай конструкторлар ўзлаштириш, тасаввур қилиш, ҳар томонлама кенг фикрлашни ажойиб тарзда ривожлантиришга ёрдам беради.
№4: Пластилинли ўйинлар тўплами
Кичкинтойлар учун яна бир ажойиб совға. Ясаш тасаввур қилиш билан бир қаторда ҳар томонлама кенг фикрлашни ва ҳаракатланишни ўстиради, тинчлантиради. Таъсирчан болалар учун жуда керакли нарса.
№5: Пазллар
Ўзлаштиришни ва кенг фикрлашни ўстириш учун ажойиб вариант. Шунингдек, пазллар болани узоқ вақт давомида ўзига жалб қилади ва тинчлантиради. Боланинг ёшига қараб катта ва кичик расмдаги бир неча йирик ёки кўплаб майда қисмлиларини танлашингиз мумкин.
Манба: «Detstrana.ru»
Изоҳ (0)