Four Seasons меҳмонхонасида содир бўлган отишма сабаб жиноий жавобгарликка тортилган Чеченистон собиқ сенатори Умар Жаброиловга нисбатан психиатрия экспертизаси тайинланди. Бу ҳақда «ТАСС» ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди Meduza.
Жаброиловнинг адвокати Александр Карабанов агентликка ушбу масала юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермади.
Аввалроқ, тергов иши жараёнида собиқ сенатор отган қуролни, шунингдек, Жаброиловнинг қонида гиёҳванд моддалар ва алгоколь мавжуд ёки йўқлигини аниқлаш бўйича экспертиза тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 29 август куни Умар Жаброилов Four Seasons меҳмонхонасида отишма уюштирган эди.
Изоҳ (0)