Хитой халқ республикаси ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Лу Кан мамлакат марказий банки молиявий ташкилотларга КХДР билан бизнес юритишни тақиқлагани ҳақидаги хабарларни инкор этди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бу маълумот ҳақиқатдан йироқ», — дейди ташқи ишлар вазирлиги вакили.
«Хитой ҳар доим БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорларига тўлақонли тарзда амал қилган ва ўзининг халқаро мажбуриятларини бажарган», — дейди Лу Кан сўзларини давом эттириб.
АҚШ президенти Дональд Трамп Корея етакчиси Мун Чжэ Ин ва Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашув олдидан Хитой марказий банки мамлакатдаги бошқа банкларга КХДР билан ҳамкорлик қилишни тақиқлаганини маълум қилган эди.
«Хитой марказий банки мамлакатдаги бошқа банкларга КХДР билан ҳамкорлик қилишни тақиқлади. Бу ҳозиргина юз берди. Мен Хитой халқ республикаси етакчиси Си Цзиньпинга ушбу дадил қадам учун миннатдорчилик билдираман. Бу кутилмаган қарор бўлди ва биз буни юксак қадрлаймиз», — деган эди Дональд Трамп.
Изоҳ (0)