Президентнинг 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, барча ҳарбий академик лицейларга «Темурбеклар мактаби» номи берилди. 23 сентябрь куни Тошкентдаги «Темурбеклар мактаби»нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Т. Мўминов ва бошқалар иштирок этди. Улар ўқувчиларни Тошкент ҳарбий-телекоммуникация академик лицейига «Темурбеклар мактаби» мақоми берилгани билан қутлади, уларга ушбу буюк номга муносиб бўлишни тилади.
«Темурбеклар мактаби» ўқувчилари сафда юриш бўйича тайёргарлигини намойиш қилди, армрестлинг, автоматни бўлакларга ажратиш ва йиғиш, граната улоқтириш, турникка тортилиш, тўсиқлар оша югуриш, қўл жанги, арқон тортиш, ҳарбий эстафета мусобақаларида иштирок этди. Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Меҳмонлар ўқув, маънавият ва маърифат хоналари, ахборот-ресурс маркази, ушбу ўқув муассасаси фаолияти хақида ҳикоя қилувчи фотокўргазма, шунингдек, Амир Темурга бағишланган кўплаб кўргазмали ва дидактик материаллар билан танишди.
Изоҳ (0)