Туркия расмийлари шу ойнинг охирига қадар Сурия чегараси бўйлаб қад кўтаражак бетон девор қурилишини тугатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, Anadolu агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Қурувчилар яна 97 километрлик ҳудудда ишларни тугатиши кутилмоқда. Режа бўйича девор узунлиги 828 километрни ташкил этиши лозим. Ҳозирда иш Хатай вилоятининг жанубий қисмида, тоғли ҳудудларда амалга оширилмоқда.
Чегара тўсиғини яратиш лойиҳаси «Чегара жисмоний хавфсизлигини таъминловчи фавқулодда тизим» деб аталади. У 2016 йили бошланган эди.