Ҳиндистонда номаълум шахслар маҳаллий телеканал журналист Шантана Бхоумикни ўғирлаб кетди ва ўлдирди. Бу ҳақда, Associated Press агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Полиция вакилларининг сўзларига қараганда, у маҳаллий сиёсий партиялардан бирининг тарафдорлари трассани ёпиши ҳақида кўрсатув тайёрлаётган пайтда ҳужумга учраган. Бироздан сўнг журналистнинг жасади топилган.
27 ёшли йигитнинг танасида кўплаб кесилган яралар аниқланди.
Полиция тергов доирасида тўрт кишини ҳибсга олди. Уларнинг бари Трипура штатидаги сиёсий партиялардан бирининг аъзоларидир.
Илгарироқ, сентябрь ойида журналист аёл Гаури Ланкеш уйининг олдида отиб кетилган эди. Шу муносабат билан бир қанча журналистлар уюшмалари норозилик акциялари уюштирди.
Изоҳ (0)