Самаранинг СОК жамоаси таркибида «КВН» Олий лигаси чемпиони бўлган Дмитрий Колчин Биринчи каналда ҳазилларни цензуралаш жараёни қандай кечиши ҳақида гапириб берди, деб ёзади Afisha Daily.
Колчин Биринчи каналдаги цензура қандай ишлаши борасида бир нечта мисоллар келтириб ўтди.
Каналда «кўп сонли цензураловчи фильтрлар», муҳаррирлар тепасида муҳаррирлар ишлайди. Айнан шу туфайли, «КВН»да президентлар ҳақидаги номерлар жанри узоқ вақтга йўқолиб қолди, деди у.
Бир марта эса охирги репетицияга Биринчи каналда ишлайдиган одам келиб, Виктор Цойнинг «Перемени» қўшиғининг ўзгартирилган версиясини қўйишни тақиқлаб кетган, буни у ушбу қўшиқ «ҳукуматдан норозилик билан бевосита ассоциация уйғотиши» билан изоҳлаган.
Шунингдек, якуний монтаждан кейин ҳам кўрсатувнинг алоҳида парчалари канал ходимлари томонидан жамоаларни огоҳлантирмасдан, кесиб ташланади. Шу туфайли, номерлар ёмонлашиб қолади, дейди Колчин.
Изоҳ (0)