Тошкентдаги «Лайлак қўнди» маданий мерос биносида Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида «Ўзбегим дўппилари» деб номланган кўргазма очилди, деб хабар беради ЎзА.
Тадбирда дўппилар азалий анъана ва урф-одатларни ўзида мужассам этган боқий мерос сифатида қадрланиши ва асраб-авайлаб келинаётгани таъкидланди.
Кўргазмада ўзбек дўппилари қаторида Иброҳим Валихўжаев, Дилшод Назаров, Дилшод Эшматов, Шуҳрат Абдумаликов, Алишер Умрзоқов каби таниқли рангтасвирчи рассомларнинг ижодий ишлари ҳам намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)