Буюк Британия оммавий ахборот каналлари Лондон метрополитенида содир этилган терактга алоқадорликда гумонланиб ушланган икки кишидан бирининг исмини аниқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Sky News телеканалига кўра, 21 ёшли гумондорнинг исми Яҳё Фаррухдир.
Полициячилар 17 сентябрь куни Фаррух истиқомат қиладиган манзилда тинтув ўтказди. У Лондон четидаги Стануэлл шаҳарчасида (Суррей графлиги) яшаши айтилмоқда.
Иккинчи гумондорнинг исми ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)