Хитойлик ўқитувчи ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган юқори синф ўқувчисини қутқариб қолди. Ҳодисани гувоҳлардан бири суратга олган деб, хабар бермоқда New York Post.
Қиз 17 қаватли бинонинг томига чиқиб олган. Бир соат давомида қиз унинг яқинига келган ота-онаси, синфдошлари, қутқарувчилар ва ўқитувчиларни эшитишни хоҳламаган. Агар улар яқинлашса, ўзини пастга ташлаши билан таҳдид қилган.
Ўқувчига қўл узатиб етиш қийин бўлган. Қизга яқинлашмоқчи бўлган ўқитувчи унга сув бутилкасини узатган ва уни хавфсиз жойга тортиб олган.
Изоҳ (0)