YuMi исмли икки қўлли робот Италиянинг Пиза шаҳрида симфоник оркестрга дирижёрлик қилди. Концерт акс этган видео YouTube’даги ABB каналига жойланди.
Концерт Верди театрида бўлиб ўтган. Роботни тенор Андрео Бочелли «таклиф қилган».
YuMi бошчилигидаги Лукка шаҳри оркестри Жузеппе Вердининг «Риголетто» операсидан La donna è mobile, Жакомо Пуччинининг «Жанни Скикки» операсидан O mio babbino caro арияларини ижро этган.
Изоҳ (0)