Xiaomi Mi Mix 2 смартфонининг тақдимоти вақтида компания Samsung ваApple’га нисбатан ҳазил қилди. Бунга Twitter’даги TechReels тахаллусли фойдаланувчи эътибор қаратди.
Тақдимот слайдларидан бирида компания фойдаланувчилар юзи шаклидаги смартфонларни кўрсатган. Кўрсатилган одамлар суратидаги сочлар ва соқол дисплей атрофидаги рамкага ишора қилади. Бу орқали компания унинг янги смартфонида деярли рамкалар йўқлигини кўрсатишга уринган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 12 сентябрда тақдимоти бўлиб ўтадиган iPhone 8 смартфони 5,8 дюмли OLED дисплейига эга. Дисплей телефоннинг олд панелини деярли тўлиқ эгаллайди. Шунингдек, унда Touch ID ўрнига юзни сканер қилувчи Face ID ўрнатилган.
Изоҳ (0)