Тошкент шаҳрида 19—21 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ICTEXPO 2017 кўргазмасининг барча иштирокчилари шакллантирилди. Бу ҳақда «Дарё»га ICTWeek Uzbekistan 2017 ташкилий қўмитаси маълум қилди.
Бу йил илк бор кўргазма иштирокчилари икки павильон майдонларини эгаллади. Кўргазмада Ўзбекистондан ташқари Россия, Хитой, Швейцария ва бошқа давлатлар компаниялари қатнашади.
Шунингдек, биринчи маротаба давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ижро ҳокимияти органлари истисно тариқасида АКТ соҳасидаги маҳаллий компаниялар билан тўғридан тўғри шартномалар имзолаши мумкин.
Ҳафталик ташкилотчилари 20—21 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ICTFORUM 2017 анжуманида тингловчи сифатида иштирок этиш учун талабаномалар қабул қилишда давом этмоқда.