Шимолий Корея расмийлари Пхеньянга қарши янги санкциялар киритилгани учун Японияни чўктириб юбориш ва АҚШни қутурган итни калтаклаган каби калтаклаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда КХДР ҳукумати вакилининг баёнотига таяниб, KCNA агентлиги хабар берди.
«Ядро бомбалар билан Япония архипелагидаги кўримсиз тўртта оролни чўктириб юбориш керак. Япония бизнинг ёнимизда мавжуд бўлиши керак эмас», — дейилган баёнотда.
Бундан ташқари, ҳужжатда «АҚШни кулга айлантириш»га чақирувлар ҳам мавжуд. «КХДР армияси ва халқи якдиллик билан АҚШни, санкциялар ҳақида резолюция ишлаб чиқарувчи асосий душманни қутурган итни ўлдирган каби таёқ билан йўқ қилиш кераклигини қатъиян тасдиқлайди», — дея баёнотдан парча келтирган агентлик.
Агентлик Миллий яраштириш кенгаши вакилининг баёнотига таянган ҳолда ёзишича, вакил Жанубий Корея КХДРнинг огоҳлантиришлари ҳақида жиддий ўйлаб кўриши кераклигини айтган, чунки огоҳлантиришлар ортида шубҳасиз амалий ҳаракатлар бор.
Изоҳ (0)