• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Huawei Фарғона водийси журналистлари учун тренинг ташкил қилди

    Huawei Tech Investment Tashkent компанияси, жамоатчилик билан ишлашга ихтисослашган Maslov PR Tashkent агентлиги ҳамда Фарғона вилояти журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида Фарғона водийси журналистлари учун махсус тренинг ташкил қилди. Уюшма биносида ўтган тадбирда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидан, жами 25 нафардан зиёд ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Тренингдан асосий мақсад, журналистларга PR ва коммуникациялар соҳасида мавжуд бўлган янги трендлар ҳақида хабар бериш, катта корпорация ва бизнес тизимлари ҳамда давлат муассасалари матбуот хизматлари билан тўғри ҳамкорликни ўрнатишни ўргатиш, шунингдек Huawei компаниясининг Ўзбекистонда амалга ошираётган ижтимоий лойиҳалари борасида маълумот беришдан иборат.

    «Мамлакатимизда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Янги қулайликлар яратилмоқда ва турли бизнес йўналишлари учун янги имкониятлар берилмоқда. Телекоммуникация соҳаси жуда тез ривожланяпти ва истагимиз вилоят ОАВ янги технологиялар борасида хабардор бўлсин ҳамда янги даврга тайёр турсин. Ўзбекистонда фаолият юритаётган катта компаниялар ва энди иш бошлаётган ташкилотлар учун, ОАВ вакиллари билан тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш жуда муҳим. Ўз ўрнида биз каби йирик халқаро компаниялар ҳам, журналистлар фаол бўлишини ва ўзлари ижод қилаётган таҳририят ёки муассасада иш сифатини оширишини истайди. Оммавий ахборот воситалари қанчалик профессионал бўлса, аудиториянинг савияси ҳам шунчалик ошади ва материаллар янада сифатли бўлиб, «тўртинчи ҳокимият» янада муҳимроқ аҳамият касб эта бошлайди ва бу ўз навбатда давлат органларини янада масъулиятлироқ бўлишга ундайди», — дея таъкидлади Huawei компанияси матбуот котиби Даврон Азизов.

    Айтиб ўтиш жоизки, бу каби сайёр тренинг Huawei учун илк тажриба бўлгани сабаб, компания вакиллари халқаро тажрибага эга бўлган PR-агентликни ҳамкорликка чақирган.

    «Бизнинг компаниямиз Ўзбекистонда 2008 йилдан бери фаолият юритиб келади ва деярли барча оммавий ахборот воситалари билан алоқага эга. Асосий мақсадимиз журналистларга эски удум бўлган — қуруқ пресс-релизлар ва умумий маълумотлар билан чегараланиб қолмасликни тушунтиришдир.  Ривожланган мамлакатларда пресс-релиз ёки ахборот индивидуал ишланиб, махсус саволлар, далил ва таҳлилий маълумотлар билан бойитилади ҳамда материалга сайқал берилиб, аудитория учун янада қизиқарли қилиб тайёрланади. Вилоятларда фаолият юритаётган кўпчилик журналистлар, айниқса, босма нашрлар уларни кам одам ўқишидан нолийди. Биз мазкур тренинг доирасида, журналистларга уларнинг материаллари янада информацион бўлиши учун нима талаб қилинишини, ҳамда матбуот хизматлари билан қандай қилиб алоқа ўрнатиб, муштарийлар учун қизиқ бўлган хабарларни тайёрлаш услублари ҳақила маълумот берамиз», — дейди Maslov PR Tashkent агентлиги директори Барно Назарзода,

    Фарғона вилояти журналистлар уюшмаси раҳбари, таниқли журналист Муҳаммаджон Обидовга кўра, бу каби тренинглар жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ОАВ вакилларининг профессионалик даражасини ошишига хизмат қилиши мумкин.

    «Биз Huawei компанияси айнан Фарғонада бу каби тадбирни ташкил этаётганидан мамнунмиз. Фарғонда 100 га яқин медиа-ресурслар мавжуд бўлиб, ижодкорлар анча кўп ва улар янги технологиялар ҳақида билишга чанқоқ ҳамда ҳамиша замон билан ҳамнафас бўлиб юришга тайёр», — деди Муҳаммаджон Обидов.

    Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, тренинг сўнггида Huawei компанияси томонидан «Телекоммуникация ва мобил технологиялар соҳасидаги энг яхши материал» танлови эълон қилинди. Энг қизиқ, кўп ўқувчи олиб келган материал муаллифлари Хитойга, компания томонидан ташкил қилинадиган медиа турга бориш имконини қўлга киритади.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    15.09.2017, 19:41   Изоҳ (0)   5079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Корея профессор-шифокорлари Тошкент шаҳрида бепул тиббий кўрик ўтказади

    15.09.2017, 19:35

    Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга ўқувчилар 5-синфдан қабул қилинади

    15.09.2017, 18:57

    Андижонда муқаддам 2 марта судланган фирибгар яна 6 йилга қамалди (видео)

    15.09.2017, 18:33

    REDTAG замонавий ва оммабоп кийимлар тармоғи 50% гача чегирмалар эълон қилди

    15.09.2017, 18:20

    Ангрен шаҳрида 65 та бўш турган объектлар ишга туширилади

    15.09.2017, 17:48

    Телефонида беҳаёлик ва зўравонликни тарғиб этувчи материалларни Ўзбекистонга олиб киришга уринган шахслар аниқланди

    15.09.2017, 17:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.