12 сентябрь, сешанба куни Тошкент шаҳри ҳудудида 9 та ёнғин содир бўлиб, умумий майдони 260 квадрат метрни ташкил этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Ушбу ёнғинларда бир нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ.
Мазкур 9 та ёнғиндан, биттаси хонадонда эҳтиётсизлик туфайли қозонда ёғ ёниб кетиши оқибатида юзага келган. Қолган саккизта ҳолатда эса қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёниб кетган.
Изоҳ (0)