Муқаддам Россиянинг турли шаҳарларида аноним қўнғироқлар амалга оширилиб, турли жамоат биноларига бомба ўрнатилгани ҳақида хабар қилинаётган эди. Бунинг натижасида ваҳима кўтарилиб, одамлар эвакуация қилинмоқда. Хабарларнинг ҳеч бири ҳозирча тасдиқланган эмас. Тўрт кундан бери қўнғироқлар тўхтамаяпти, деб хабар беради TJournal.
Нашрга кўра, айни пайтда аноним қўнғироқлар амалга оширилган шаҳарлар сони 23 тага етди. 13 сентябрь куни яна Хабаровск, Саратов, Чита, Абакан, Якутск, Петропавловск-Камчатский, Иркутск, Томск шаҳарларида шундай безорилик уюштирилди.
Россия махсус хизматлари муқаддам қўнғироқлар Украинадан амалга оширилаётганини билдирган эди.
Изоҳ (0)