Россия фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Пучков «Ирма» тўфонидан сўнг мамлакат Куба, Франция ва АҚШга ёрдам таклиф қилганини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз икки томонлама тартибда ҳукуматлараро келишувлар доирасида амалий ёрдам таклиф этдик. Ҳозирча ҳамкасблар барча масалаларни кўриб чиқмоқда, зарар ҳисобланмоқда, баёнотлар тайёрланмоқда», — деди у.
Россия АҚШга ёрдам таклиф этиши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Пучков қуйидагиларни маълум қилди:
«Биз таклиф қилиб бўлдик. Барчаси умумий ёрдам пакетида. АҚШ, Франция ва Куба — ёрдам тегишли тартибда тақдим этилиши мумкин».
Изоҳ (0)