Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий мактаблар директорларини калтаклагани билан боғлиқ ҳолат вилоят ҳокимлиги мутасаддилари томонидан чуқур ўрганилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га ишончли манбаси маълум қилди.
Вазиятни ўрганиш бўйича хулосалар тез орада ошкор этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Kun.uz» нашри Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий мактаблар директорларини калтаклагани акс этган видеони эълон қилган эди. Роликда маъмурият раҳбари деб аталувчи эркак бир қаторга терилган директорларни навбатма-навбат уришаётгани ва калтаклаётганини кўриш мумкин. Туман ҳокимининг сўзларидан англаш мумкинки, мактаб директорлари Мустақиллик байрамига ўқитувчиларни олиб келмагани учун жазоланган.
Изоҳ (0)