Тожикистонлик оила фарзандларига Путин ва Шойгу деб исм қўйди, деб ёзади «Газета.ru».
Ташаббус болаларнинг бобоси — тожикистонлик Раҳмон Жўраевдан чиқди. Жўраевлар оиласи Россиянинг Александров шаҳри яқинидаги қишлоқда яшайди.
Невараларни Россия президенти ва мудофаа вазири шарафига номлаш истагини Раҳмон Жўраев сиёсатчиларга тинчлик учун қилган барча хатти-ҳаракатларига миннатдорлик билдиришга интилиш билан изоҳлади.
Унинг фикрича, исмлари келажакда невараларига халал бермайди, балки бахт ва омад келтиради.
Ўзининг кейинги неварасига Раҳмон Жўраев Москва шаҳар мэри Собянин исмини бермоқчи, агар қиз туғилса, уни Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко шарафига номламоқчи.
Изоҳ (0)