Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабарида айтилади.
Учрашувда Ўзбекистон – Озарбайжон муносабатларининг бугунги ҳолати, савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки мамлакатнинг улкан иқтисодий салоҳиятидан тўла фойдаланиш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)