Қозоқ тили учун лотин графикаси асосидаги янги алифбо ишлаб чиқаётган мутахассислар 25 ҳарфдан иборат лойиҳа таклиф қилди. Қозоқ кириллчаси 42 ҳарфдан иборат, деб эслатади «Интерфакс».
«Ушбу алифбо лойиҳасининг яратилиши биринчи навбатда қозоқ тилининг товуш тизимини инобатга олган. Натижада таклиф этилаётган алифбо 25 ҳарфдан иборат», — деди Шаяхметов номидаги республика координацион-методик марказ директори Ербол Тлешов мамлакат парламентида бўлиб ўтган эшитувларда.
Унинг сўзларига қараганда, алифбо қуйидаги принципга асосланади: битта товуш учун битта ҳарф. Бундан ташқари, қозоқ тили фонетикасини акс эттириш учун алифбога саккизта диграф (қўшҳарф) киритилади.
Изоҳ (0)