Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтган бокс бўйича Жаҳон Чемпионатида Ўзбекистон термасига ягона олтин медални -69 килограмм вазн тоифасида жанг қилган Шаҳрам Ғиёсов олиб берганди.
Боксчининг Instagram саҳифасида янги сурат пайдо бўлди. Унда Шаҳрам мураббийи Равшан Хўжаев билан Gentra автомашиналарининг ёнида тургани акс этган. «Оламспорт» нашрининг қайд этишича, Бухоро вилояти ҳокими чарм қўлқоп устаси ва унинг мураббийини шундай сийлашга қарор қилган.Вилоят ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Катта раҳмат! Худо хоҳласа, бунданда яхши натижаларни кўрсатамиз. Ватанимизга, илоҳим, кўз тегмасин!Шаҳрам Ғиёсов, боксчи
Шаҳрам Ғиёсов Рио—2016 Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритгани учун бунгача Malibu автомобилини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)