Қорақалпоғистон Республикаси даволаш муассасаларининг бир қатор раҳбар ходимлари шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари бошлиғи сифатида ўз фаолиятларини бошлади. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Малакали мутахассисларнинг аксарияти Республика маркази Нукусдан туманларга раҳбар лавозимларга юборилди.
Уларнинг рўйхати қуйидаги жадвалда акс эттирилган:
№ | Ф.И.Ш | Олдинги лавозими, мутахассислиги, илмий даражаси ва унвони | Қандай лавозимга тайинланган |
1. | Курбанов Мурад Исмаилович | Қорақалпоғистон Республикаси онкология диспансери бош шифокори, онкоуролог, тиббиёт фанлари номзоди | Хўжайли туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
2. | Палуанов Иклас Дарибаевич | Қорақалпоғистон Республикаси Болалар соғломлаштириш санаторияси бош шифокори, болалар хирурги | Тахтакўпир туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
3. | Уббиев Женисбай Нуратдинович | Қорақалпоғистон Республикаси эндокринология диспансери бош шифокори, эндокринолог | Қораўзак туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
4. | Ембергенов Дауытбай Бекмуратович | Қорақалпоғистон Республикаси кардиология диспансери бош шифокори, терапевт | Чимбой туман тиббиётбирлашмаси бошлиғи |
5. | Кудайбергенов Қаллиъбек Жалалович | Қорақалпоғистон Республикаси силга қарши курашиш диспансери бош шифокори, педиатр | Кегейли туман тиббиётбирлашмаси бошлиғи |
6 | Ембергенова Пердегул Сабирбаевна | Қорақалпоғистон Республикаси перинатал маркази директори, акушер-гинеколог | Нукус туман тиббиётбирлашмаси бошлиғи |
7. | Ещанов Марат Кадирбергенович | Қорақалпоғистон Республикаси тери-таносил касалликлар диспансери бош шифокори, дерматовенеролог, тиббиёт фанлари номзоди | Мўйноқ туман тиббиётбирлашмаси бошлиғи |
8. | Жуманиязов Байрам Давлетович | Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, болалар травматолог-ортопеди | Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
9. | Аскаров Акмал Алишерович | Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича бош мутахассиси, травматолог-ортопед | Қонликўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
10. | Сапаев Нурмухаммед Ишмухаммедович | Қорақалпоғистон Республикаси силга карши курашиш диспансери бош шифокор ўринбосари, педиатр | Шуманай туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
11. | Матяқупов Закир Қутлиевич | Қорақалпоғистон Республикаси 1-сонли туманлараро силга қарши курашиш шифохонаси бош шифокори, анестезиолог-реаниматолог, фтизиатр | Тўрткўл туман тиббиётбирлашмаси бошлиғи |
12. | Хакимов Вахид Шарипович | Беруний туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, кардиолог | Беруний туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
13. | Абдуллаев Эндирбай Рахимович | Қорақалпоғистон Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, анестезиолог-реаниматолог | Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
14. | Бекбаева Даметкен Жанабаевна | Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича бош мутахассиси, акушер-гинеколог | Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
15. | Зарипов Рахматулла Рустамович | Элликқала туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, анестезиолог-реаниматолог | Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
Изоҳ (0)