Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 9 сентябрь куни Остона шаҳрига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президентини Остона халқаро аэропортида Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида ҳамда ЭКСПО—2017 халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этади.
«Президентимизнинг хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган», — дейилади ЎзА ахборотида.