Қарийб 290 минг роҳинжа мусулмонлари Ракхайн штатида давом этаётган низолар сабаб Мьянмадан Бангладешга қочиб ўтди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, қочоқлар сони 6 сентябрь, чоршанба кунидан кескин ошган.
Ҳозирги вақтда Бангладешнинг Мьянма билан чегарасидаги қочоқлар лагерлари одамлар билан тўлиб кетгани айтилмоқда.