ИШИД террорчи гуруҳи қўлида Сурия паспортининг 11 минг бланки бор. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Bild am Sonntag нашрига кўра, бу бланклар ҳақиқийдир, яъни серия рақамларига эга, шу боис улар орқали жангарилар ўзини қочқин қилиб кўрсатиши мумкин ва буни ҳеч ким аниқлай олмади.
Айтилишича, миграция ва қочқинлар бўйича федерал идора 2016 йил октябрь ҳолатига кўра 81301 паспортни текширган. Шуларнинг 8625 таси (10 фоиздан кўпроқ) сохта эканлиги аниқланган. 2015 йили 800 та сохта паспорт аниқланган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)