2017 йилнинг 9—10 сентябрь кунлари Хитой Коммунистик партиясининг Сиёсий бюроси аъзоси, ХКПнинг Марказий қўмитаси Сиёсий-юридик комиссияси котиби, Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг ҳамраиси Мэн Цзяньчжу бошчилигидаги Хитой делегацияси Ўзбекистонда бўлади, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Хитой вазирликлари ва идоралари, етакчи компаниялари ҳамда фирмаларининг вакиллари таркибидаги Хитой делегацияси Тошкентдаги Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 4-йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форумида иштирок этади.
Ташриф дастурига кўра Бухоро шаҳрида бўлиш ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)