Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб чоп этилган «Бугуннинг нафаси» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА.
Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда кечаётган улкан бунёдкорлик ишлари кўлами, шиддатли ўзгаришлар жараёнини ҳаётий, жонли тарзда акс эттириш барча ижодкорлар, жумладан, қалам аҳлининг ҳам бурчи эканини таъкидлаган эди.
Бу борадаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ёзувчилар уюшмаси томонидан қисқа вақт ичида «Бугуннинг нафаси» номли очерк, эссе ва бадиий публицистик мақолалар тўплами тайёрланиб, нашр этилди.
Иқбол Мирзо, Маҳмуд Тоир, Энахон Сиддиқова, Саъдулла Ҳакимов, Аҳмаджон Мелибоев, Сайди Умиров, Мирпўлат Мирзо, Мурод Абдуллаев, Шуҳрат Ризаев, Ўктам Мирзаёр, Шарифа Салимова каби ижодкорларнинг бадиий публицистик мақолалари долзарблиги ва жозибали тилда экани билан диққатга сазовор. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда яшаб, ижод қилаётган адиблар, истеъдодли ёш ижодкорларнинг мақолалари ҳам китоб мундарижасини бойитган.
Изоҳ (0)