Тинч океани сув сатҳининг кўтарилиши оқибатида саккизта кичик орол сув остида қолиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Sunshine Coast университети тадқиқотчиси Патрик Нанн ҳамкасблари билан бирга сунъий йўлдош фотосуратларини таҳлилдан ўтказди, шунингдек, маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди.
Олимлар Микронезия атоллари ичидаги энг йирикларидан бўлган Понпеи оролига эътибор қаратда. У ҳар томондан майда ороллар билан ўралган бўлиб, бир қисмида одамлар яшайди.
Олимлар Понпеи атолли атрофидаги саккизта кичик орол яқиндагина сув остига кетганини аниқлади.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг гувоҳлигига қараганда, ороллар тахминан юз йил олдин ғойиб бўлган. Улардан иккитасида одамлар яшаган.