Молдова парламенти спикери Андриан Канду махсус брифингда мамлакат президенти Игорь Додон армия хизматчиларига чет элдаги ҳарбий машғулотларда иштирок этишга йўл қўймай, ўз мансабини суиистеъмол қилаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгари Додон мамлакат қуролли кучлари олий бош қўмондони сифатида ҳарбий хизматчиларга чет элдаги операциялар, миссиялар, ўқув машғулотлари, ўқув йиғинлари, курслар ва бошқа турдаги тадбирларда иштирок этишни тақиқловчи буйруқни имзолаган эди. Ҳарбий хизматчилар тилга олинган тадбирларда қатнашиши учун олий бош қўмондондан рухсат олиши талаб этилади.
Бундан ташқари, Молдова етакчиси мудофаа вазири ўринбосари Георгий Галбурнинг истеъфосини талаб қилди. У айни пайтда мудофаа вазири вазифасини бажариб турибди.
Изоҳ (0)