Эртага — 9 сентябрь куни саккиз нафар ўзбекистонлик спорт устаси «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган Asian Fight мусобақаси доирасида жанг қилади.
Мазкур жанглар олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов иштирок этди. Муродов жангдан тушадиган гонорари қанча эканлиги борасидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди.
Жангдан олинган даромадимни Бухородаги болалар уйига ҳадя қиламан. Бундан ташқари Ўзбекистонда бепул спорт мактаби очиш истагим бор. Бу дунёдаги илк бепул хусусий мактаб бўлади. Мактабга 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган инсонлар келиб шуғулланиши мумкин.Маҳмуд Муродов, жангчи
Изоҳ (0)