Франция махсус хизматлари 2017 йил бошидан бери мамлакат ҳудудида тайёрланган 11 терактни бартараф қилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Жерар Колон баёнот берди, деб хабар қилди «Интерфакс».
Жумладан, охирги теракт ўтган ҳафта бартараф қилинган. Ўшанда Сен-Сен-Дени департаментида гумондор ушланган эди.
Маълумотларга қараганда, у ҳуқуқ-тартибот органларига ходимларига ҳужум қилишни режалаштирган.