«Тошкент — Термиз» йўлининг Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан ўтган қисмида 6 сентябрь куни MAN юк машинаси ва учта Nexia автомобиллари иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент вилояти прокуратурасидан маълум қилишларича, ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлган, яна олти киши турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)