Дунёнинг турли қисмларида истиқомат қиладиган, ўзларини жодугар ҳисоблайдиган минглаб одамлар АҚШ президенти Дональд Трампдан дунёни ҳимоя қилишга қаратилган дуолар тайёрлади. Бу ҳақда, The Hill нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, «жодугарлар дуоси» Трампнинг ўзига зарар етказишга қаратилмаган. Унинг ёрдамида жодугарлар АҚШ Конгресси томонидан маъмуриятнинг иммиграция ёки иқлим ўзгариши билан боғлиқ қонунчилик ташаббуслари қабул қилинишининг олдини олади.
«Дональд Трампга қарши дуолар қарғиш эмас, улар Трамп ва унинг атрофидагилар одамлар, ҳайвонлар ва атроф муҳитга зарар етказмаслигига қаратилган», — маълум қилди жодугарлар вакили Вики Адамс.
Айтилишича, жодугарлар ҳар ой дуоларни ўқиб бормоқда. Бунда таро қарталари, шамлар, патлар ва Трампнинг муваффақиятсиз чиққан фотосуратларидан фойдаланилади.
Изоҳ (0)