Колумбия туристлар хавфсизлиги бўйича ўтказилган тадқиқотда охирги ўринни эгаллади. Ҳисобот Бутунжаҳон иқтисодий форуми томонидан ўтказилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Рўйхатга жами 136 мамлакат киритилди.
Колумбия бу рўйхатда охирги, 136-ўринни эгаллашига наркотик моддалар савдоси ва одам олиб қочиш билан боғлиқ жиноятларда айбланаётган кўплаб қуролли гуруҳларнинг мавжудлиги сабаб бўлди. Шунингдек, Колумбиянинг кўпчилик йирик шаҳарларида террористик ҳужумлар уюштирилади.
Охиридан иккинчи ўринни Яман эгаллади. Бу мамлакатда айни пайтда фуқаролик уруши давом этмоқда, Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси эса исёнчиларга қарши операция ўтказмоқда.
Рейтинг охирида кейинги ўринларни Сальвадор, Покистон ва Нигерия эгаллади.
Жаҳондаги энг хавфсиз туристик йўналишлар учлигига Финляндия, БАА ва Исландия кирди.
Изоҳ (0)