Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев қарори билан Алихўжаев Алимжон Акмалович Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Қарор матни вилоят ҳокимлиги расмий сайтида келтирилди.
Бошқа қарорга мувофиқ Баҳромов Аъзамхон Усмонович Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими этиб тайинланди.
Халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Баҳромов Аъзамхон Усмонович Қўшработ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Изоҳ (0)