Франция полицияси 6 сентябрь куни Париж четидаги Вильжюиф шаҳрида аксилтеррор операциясини ўтказди. Операция чоғида икки киши ҳибсга олинди, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, операция олдиндан олинган маълумотлар туфайли ўтказилган. Ушланганлар бомба тайёрлашни режалаштиргани айтилмоқда.
Вильжюифдаги уйлардан бирида таъмирлаш ишлари билан шуғулланган уста полицияга бу ерда шубҳали ишларни пайқаганини хабар қилган. Шундан сўнг полиция рейд уюштириб, уйда истиқомат қилувчиларни қўлга олган.
Тинтув чоғида бомба тайёрлаш учун керакли компонентлар топилган.
Изоҳ (0)